Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан маҳаллий рейсларга 30 фоиз чегирма эълон қилди

Мустақиллик байрами муносабати билан 31 августдан 3 сентябргача амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновлар учун авиачипталар тарифларидан 30 фоиз чегирма тақдим этамиз, деб ёзди Uzbekistan Airways матбуот хизмати.

Чегирмали авиачипталарни booking.uzairways.com сайти, компания иловаси ва агентлари, Uzbekistan Airways Sales филиалидан харид қилиш мумкин.

Йўловчи ва юк ташиш тарифларига қўшимча равишда турли солиқлар, йиғимлар ва тўловлар ҳам ўрнатилади. Уларга 30 фоизлик чегирма амал қилмайди, дея аниқлаштирди авиакомпания.

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

Ички ишлар вазири ўзгарди(видео)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan