Мўғулистон Ўзбекистон мустақиллигини 1992 йилда тан олган бўлишига қарамай, шу пайтгача элчихона очмаган эди.
Фото: AP
Мўғулистон Ўзбекистон билан 1992 йил 25 январда дипломатик муносабатлар ўрнатган. Бироқ ҳали ҳам доимий дипломатик корпуси йўқ.
2018 йилдан бери Мўғулистон элчиси бир вақтнинг ўзида Остонада, Ўзбекистон элчиси эса Пекинда ишламоқда. Шунингдек, ҳозиргача олий даражадаги ташрифлар бўлмаган.
Мўғулистон 2023 йилда Ўзбекистонда элчихона очишни режалаштирмоқда ва Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасини ошириш, давлатларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришдан манфаатдор.
Шунингдек, 2023 йилда Мўғулистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон бўйлаб олтита жойда консуллик очишни режалаштирган.
2022 йил июн ойида Мўғулистон Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилган эди.
Мўғулистон ва Ўзбекистон 2022 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаган эди.