1 февралдан эътиборан тезюрар бўлмаган (ётоқли) йўловчи поездлар чиптаси ҳам қимматлашади. “Ўзтемирйўлйўловчи” компаниясининг маълум қилишича, маҳаллий йўналишлардаги чипта нархининг тариф қисми 10,5 фоизга оширилади.

Аввалроқ “Ўзбекистон темирйўллари” 1 февралдан бошлаб тезюрар поездлар учун чипталар нархи оширилишини маълум қилганди: “Афросиёб” – 20-25 фоизга, “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” чипталари 30 фоизга қимматлашади.