Ҳиндистон Россиядан нефт сотиб олиш ҳисобига икки йилда 10,5 млрд доллар иқтисод қилди, деб ёзди (https://t.me/fineconomics) Indian Express.
Ҳиндистондаги нефтни қайта ишлаш заводлари имтиёзли барреллардан фойда кўрмоқда. Илгари ҳинд «қора олтин» бозорида аҳамиятсиз иштирокчи ҳисобланган Россия эндиликда мамлакатга нефт етказувчи энг йирик экспортёрга айланди, дейилади хабарда.
Reuters хабарга кўра, Ҳиндистон Россия нефти импорти бўйича узоқ муддатли битим имзолаш учун Россия билан
музокаралар олиб бормоқда.
Учқун Турсунов – журналист