Бу йилнинг сўнги иш ҳафтаси давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Ўзгидромет хабарига кўра, кечалари кузатилаётган совуқ аста-секин кучсизлашади, ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб -3…+2 даража атрофида бўлади.
Кундузи ҳаво ҳарорати +5…+10 даражагача, жанубда +12…+15 даражагача, шимолда ва Фарғона водийсида +2…+7 даражагача кўтарилади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси -3…-5 даражадан 0…+1 даражагача аста-секин кўтарилади, кундузи ҳарорат асосан +6…+9 даража бўлади.