Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби А.Бурхонов:

“Афғонистонда буюк шоиримиз Алишер Навоий ёдгорликларига зарар етказилгани ҳақидаги хабарларни қайғу билан қабул қилдик.

Ушбу масала юзасидан Афғонистон ҳукумати вакиллари билан боғландик. Уларнинг таъкидлашича, ушбу вандализм ҳолати қардош Ўзбекистон билан кўп асрлик дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори бўлган ҳукумат расмий сиёсатини акс эттирмайди, номаълум шахсларнинг ўзбошимчалик ва ўйламасдан қилган ҳаракати натижаси бўлиб, умумий тарихий ва маданий меросимизга зарар етказади.

Афғонистон ҳукумати вакиллари ёдгорликларни тиклаш ва умумий меросимизга ҳурмат билан муносабатда бўлиш чораларини кўришини маълум қилдилар”.

Манбаа: @uzauz

world7.uz сайти журналисти Учқун Турсунов

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

E’ZOZODAGI KEKSALAR: Buxoro tuman tibbiyot birlashmasi rahbari hududlarda

BUXORO TUMAN TIBBIYOT BIRLASHMASI RAHBARI, PhD. SAFAROV KOMIL KAMOLOVICH BOSHCHILIGIDA BUXORO TUMANIDA YASHOVCHI NURONIY SOLIYEV …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan