Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Мисрда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисининг таклифига биноан 20-21 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Миср муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларининг кенг доираси ўрин олган.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилади. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Саммит якунида Қўшма баёнот қабул қилиниши ва қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон раҳбари Мисрнинг етакчи компаниялари раҳбарлари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказади.

Манбаа: president.uz

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

РОМИТАНЛИК ФЕРМЕРЛАР РЕЖАНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРИШДИ…

Терим жараёнини уюшқоқлик билан ташкил қилган Ромитанлик ғаллакорлар, 27 июнь куни давлатга 19 минг тоннадан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan