Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида тўғридан тўғри ҳаво қатнови йўлга қўйилиши мумкин

Kuwait Airlines 2025 йилда “Ал-Кувайт-Тошкент” йўналиши бўйича авиарейсларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт Фуқаро авиацияси бош бошқармаси раҳбари шайх Ҳамуд Муборак ал-Ҳамуд ал-Жобир ас-Сабоҳ билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Кувайт авиация ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш, тўғридан тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Шайх Ҳамуд Муборак ал-Ҳамуд жорий йилнинг 24 октябр куни Малайзияда бўлиб ўтган ИКАО йиғилиши доирасида Ўзбекистон Фуқаро авиацияси делегацияси билан бўлган самарали учрашуви натижаларини эътироф этди. Унинг айтишича, Kuwait Airlines авиакомпаниясининг самолётлар паркини кенгайтириш мақсадида 2025 йилда “Ал-Кувайт-Тошкент” йўналиши бўйича авиарейсларни амалга оширишни режалаштирмоқда.



Ўз навбатида, сўнгги йилларда виза режими соддалаштирилиши натижасида 90 дан ортиқ хорижий давлатлар, жумладан Кувайт фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби амал қилаётгани ҳам Kuwait Airlines авиакомпанияси йўловчилари сонининг ортишига турки бўлиши қайд этилди.
Музокаралар натижасида, Кувайт Фуқаро авиацияси бош бошқармаси ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ўртасида музокаралар ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

Buxoro viloyati Favqulodda vaziyatlar boshqarmasiga yangi boshliq tayinlandi

O‘zbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirining tegishli buyrug‘i bilan polkovnik Ayubov Shukurllo Hamroyevich Buxoro viloyati Favqulodda …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan