Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Василевич Фен 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, Виталий Фен спорт устаси ва профессионал дипломат эди. У 25 йил давомида Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарган ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшган.
Виталий Фен «Фидокорона хизматлари учун» ва «Меҳнат шуҳрати», шунингдек, Жанубий Кореянинг «Гванхва» ордени билан тақдирланган.