Ўзбекистонда чўлдаги туялар қорга кўмилиб қолди

Бўйнигача қорга кўмилган туялар видеолавҳаси намойиш этилди.

Фото: Видеодан кадр

Ўзбекистонда чўлдаги туялар қорга кўмилиб қолди, деб хабар берди Туркиянинг SonDakika портали.

«Сибирдан келган совуқ ҳаво массаси туфайли Ўзбекистон чўлига қор ёғди. Ҳамма ер қор билан қопланган чўлда олинган видео ижтимоий тармоқларда ўз изини қолдирди. Тасвирда қорга кўмилган туялар ҳайратини кўриш мумкин», дейилади хабарда.

Видеолавҳа Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ва қачон тасвирга олингани хабарда келтирилмаган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида сўнгги 50 йилдаги энг совуқ ҳарорат қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

Ички ишлар вазири ўзгарди(видео)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган …