Ўзбекистондан Хитой, Россия ва қўшни давлатларга автобус қатновлари йўлга қўйилади

Транспорт вазирлиги йўловчи ташиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ташувчиларни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Хитойга автобус қатновларини ташкил этишда ҳамкорликка чақирди.

Қайд этилишича, халқаро ташувларда автобус қатновлари улушини ошириш, йўловчи ташиш фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида республиканинг турли ҳудудларидан қуйидаги халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилмоқда:ҚозоғистонгаБухоро—Туркистон;Урганч—Оқтов;Фарғона—Олмаота (Тожикистон орқали).ТожикистонгаСамарқанд—Душанбе;Бухоро—Душанбе.ҚирғизистонгаАндижон—Ўш;Андижон—Жалолобод;Андижон—Арсланбоб;Косонсой—Жалолобод;Бухоро—Бишкек.РоссиягаСурхондарё—Бухоро—Урганч—Нукус—Москва;Урганч—Нукус—Уфа;Нукус—Краснодар;Тошкент—Уфа;Тошкент—Краснодар.Хитой Халқ РеспубликасигаНукус – Урганч – Бухоро – Урумчи.«Мунтазам халқаро йўналишларда автобус ташувларини амалга ошириш истагидаги ташувчилар томонидан юқорида кўрсатилган йўналишларда паритет қатновларни амалга ошириш истагидаги хорижий ташувчиларни жалб қилган ҳолда Транспорт вазирлигига мурожаат қилишингиз мумкин», — дейилади хабарда.Шунингдек, бошқа мунтазам халқаро автобус йўналишларида фаолият юритиш истагидаги ташувчилар хорижий ташувчилар билан паритет асосида ишлашга келишган ҳолда, вазирликка ўз таклифларини киритишлари мумкинлиги маълум қилинди.

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

Ички ишлар вазири ўзгарди(видео)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan