Экология вазирлиги ва Миллий гвардия ходимларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойида бўлиб, ҳолатга чек қўйди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги “Наврўз“ боғида 5 мингта шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди. Унда бепул музқаймоқ, 10 мингга яқин совғалар берилиши ҳам айтилган. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Миллий гвардия ходимларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойида бўлиб, ҳолатга чек қўйди.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, ўрганиш ишлари давомида шарлар ёрилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилди.

Пластик ўйинчоқлар, шарларни учириш, табиатни ифлослантиришга, чиқиндилар билан тўлдиришга сабаб бўладиган бошқа шу каби тадбирлар вазирлик томонидан доимий тарзда қоралаб келинмоқда. Бу каби ҳолатлар тақиқлангани ва жавобгарликка сабаб бўлиши қайта-қайта таъкидланмоқда.

Хусусан, аввалроқ “Янги Ўзбекистон” боғида 10 мингта пластик ўрдакчалар ҳаводан туширилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Вазирлик бу ҳолат юзасидан кескин муносабат билдирди. Натижада бу тадбир бекор қилинди.

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

Ички ишлар вазири ўзгарди(видео)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan