ХУШХАБАРЛАР САДОСИ: Бухоро туманида янгидан ҚЎШХОДИМ маҳалла тиббиёт пункти ишга тушди.

Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар PR-menejeri Учқун ТурсуновDecember 27, 2023

Анвойи гуллар билан безатилган, қизил рангли поёндозлар тўшалган маскан… Ушбу сиз кўриб турган обод этилган объект Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Қўшходим маҳалла тиббиёт пунктидир. Янгидан очилган ушбу ижтимоий объект янги йил арафасида ишга тушди.

Бухоро туман ҳокимлиги вакиллари, ишчи ходимлар ва фахрийлар, туман тиббиёт бирлашмаси аҳли иштирок этган тадбирда байрамона кайфият ҳукмрон бўлди. Қизил ленталар қирқилиб Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари, PhD Сафаров Комил Камолович ҳамда ҳокимлик вакиллари, нуронийлар томонидан қилинган тилаклар билан Қўшходим МТП га барча чорланди.

Шу куннинг ўзида шу ерлик аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Ногиронлиги бўлганлар ва ётиб қолган марказга бориш имкони бўлмаганлар бу айни муддао бўлди.

Яратилган шароитлар билан танишилар экан, айрим тавсилар ҳам бериб ўтилди. Хоналар кўздан кечирилиб, жихозлар билан таъминлаш режага киритилди.

Янги йил арафасида қўл урилган хайрли иш муносабати билан анъана сифатида бир пиёла чой устида ўзбекона миллий таом тортилиб дуога қўл очилди.

Бухоро туман тиббиёт бирлашмасида ахоли учун яна бир обод маскан Қўшходим МТП биноси ишга тушириб топширилди. Таъкидлаш жоизки, бу 2023 йилнинг якунидаги ташаббускора хайрли ишлар кўлами янги кириб келаётган 2024 йилда ҳам давом этишидан далолат.

Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар PR-menejeri Учқун Турсунов

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

Асосий мақсад аҳоли саломатлиги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ташаббуси билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Бухоро вилоят …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan