Жорий йилнинг 5 – 6 июнь кунлари Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши томонидан вилоятимизда фаолият юритаётган журналистлар учун Хоразм вилоятидаги ОАВга пресс-тур ташкил этилади.

Тадбир доирасида Хива шаҳрига саёҳат ҳам режалаштирилган.
Пресс-турда иштирок этиш истагида бўлган ҳамкасбларимиз +99893-654-12-90 (Ш.Очилов) телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин.
Хоразм сафарига бориб-келиш харажатлари бепул.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими