Изоҳда айтилишича, Халқ артисти Бўстонлиқ туманига олиб борувчи йўлда тезликни оширган ва шу жараёнда турли радарлар қоидабузарликларни қайд этган.
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Халқ артисти Женисбек Пиязов томонидан йўлланган видео мурожаат эълон қилинди.Унда артист Тошкент вилоятидаги йўлларнинг бирида машинаси билан ҳаракатланаётганида қисқа вақтда битта мултирадар машинасига кетма-кет жарима ёзганини айтган. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати муносабат билдирди.Муносабатда ёзилишича, Женисбек Пиязовга тегишли машина Бўстонлиқ туманига олиб борувчи йўлнинг 45 ва 50 километрларидаги қўзғалмас устунга ўрнатилган стационар радарлар орқали ва ушбу йўлнинг 24 ва 31 километрларида хизмат олиб бораётган 2 та мобил комплексли (турли хил автомобилларга ўрнатилган) радарлар орқали тезликни ошириб ҳаракатланганлиги қайд этилган.Шу сабабли қонунларда белгиланган тартибда ҳар бир содир этилган ҳуқуқбузарлик учун алоҳида жарима қарорлари чиқарилган.“Ҳурматли фуқоролар, шу сабабли автомобиль йўлларида тезлик меъёрларига амал қилишингиз талаб этилади. Зеро тезлик меъёрларига амал қилмаслик инсонлар соғлиғи ва ҳаётига зиён етишига сабаб бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.