
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳрининг икки тумани — Бектемир ва Юнусободда бир кун давомида ичимлик суви вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» хабар берди.
Унга кўра, 2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сувўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 5 сентябрь соат 09:00 дан 6 сентябрь 21:00 га қадар ичимлик сув босими пасайиши кузатилади ҳамда қуйидаги ҳудудларда вақтинча бўлмайди.
- Бектемир тумани бўйича: «Миришкор», «Роҳат», «Мажнунтол», «Зилола», «Иқбол», «Чашма», «Ийк ота», «Абай», «Гулбоғ», «Ҳусайн Бойқаро», «Бектемир», «Олтинтопган», «Соҳил», «Мусаффо» маҳаллалари ҳамда «Водник» иссиқлик марказида;
- Юнусобод тумани бўйича: «Исломобод», «Ҳасанбой», «Шарқ ҳақиқати» маҳаллаларида.