
Аэропортда Ўзбекистон карлар жамияти раҳбари Гўзал Шодиева ва Авиация ишчилари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси Улуғбек Назиров иштирокида янги ходимларни ишга қабул қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Уларга касаба уюшма аъзоси гувоҳномалари топширилди.

Ўзбекистон аэропортлари ва Карлар жамияти вакиллари фронтлайн персоналларни (йўловчилар билан бевосита ишловчи ходимлар), жумладан, йўловчи ташиш хизмати ходимлари ва ахборотни қўллаб-қувватлаш агентларини имо-ишора тилига ўқитишга келишиб олди.
Аввалроқ Тошкент халқаро аэропортидаги реконструкция доирасида ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус жиҳозлар ўрнатилаётгани хабар қилинганди.