Тошкент автобусларида нақд пул қабул қилиш тўхтатилади

Расмийлар автобусда йўлкирани карта орқали ёки электрон шаклда тўлашни тавсия қилмоқда. Нақд шаклда тўлов қилишни истаганлар эса бекатлардан ва уларнинг яқинида ўрнатилган инфокиосклардан бир марталик чипта харид қилиши мумкин бўлади. Бу тартиб 1 январдан кучга киради.

2025 йил 1 январдан бошлаб, Тошкент шаҳрида автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади ва тўловлар электрон тарзда, транспорт карталари ёки банк карталари орқали қабул қилинади.
Транспорт вазирлиги нақд пулда тўлов қилмоқчи бўлган йўловчиларга қандай йўл тутиш ҳақида тушунтириш берди: бу ҳолатда шаҳардаги бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган тўлов қурилмалари (Paynet, MultiPay ва Oson инфокиосклари) орқали бир марталик чипта харид қилиш лозим бўлади.

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

🥳BABY ERKATOY bolalar o’yingohiga marhamat‼️

👼Galaosiyo shahri markazida Baby bolalar ko’ngilochar dam olish o’yingohi borligini bilarmidingiz..?Unda bilib oling, bu erda …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan