
“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ хабар беришича, бунга электр қурилмаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.
21 ноябр куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Бектемир тумани: “Ийк ота”, “Гулбоғ”, “Устозлар” ҳамда “Забардаст” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 17:00 гача;
- Мирзо Улуғбек тумани: “Геологлар”, “Геофизика”, “Ижодкор”, “Заковат”, “Алишеробод”, “Иқтидор” ҳамда “Жасорат” МФЙнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти соат 08:00 дан 17:00 гача.
Ушбу ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.