Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Маlibu-2 ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ жорий йилнинг 27 июнь куни соат 20:10 атрофида туманнинг Кўркам обод маҳалласида — Миллий гвардия биноси қаршисида содир бўлган. 16 ёшли А.Х. Маlibu-2 автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 1985 йилда туғилган 39 ёшли пиёдани уриб юборган.
️Оқибатда эркак олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Пиёданинг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.
Машина ичида Учтепа туманидаги 312-мактабнинг 4 нафар 10-синф ўқувчиси бўлган. Улар автомобилни ижарага олган, светафорнинг тақиқловчи қизил чироғида ва юқори тезликда ҳаракатланган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.