Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги тушиб бормоқда

Тошкент шаҳрида уй-жойга инвестициялар даромадлилиги тушиб бормоқда. Хусусан, 2024 йил февралда пойтахтда кўп қаватли уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги ўртача 32,4 фоизни ташкил қилган бўлса, октябрда ушбу кўрсаткич 12,2 фоизгача тушди. Ушбу кўрсаткич уй-жой жойлашган ҳудуд ва хоналар сонидан келиб чиқиб, бир биридан сезиларли даражада фарқланади:
1 хонали: Мирзо Улуғбек – 2,3 фоиз (февралда – 25,7 фоиз), Шайхонтоҳур – 17 фоиз (50 фоиз);
2 хонали: Сергели – 7,4 фоиз (19,4 фоиз), Шайхонтоҳур – 17,2 фоиз (59 фоиз);
3 хонали: Бектемир – 3,2 фоиз (33,7 фоиз), Юнусобод – 13,7 фоиз (48,7фоиз);
4 хонали: Бектемир – 2 фоиз (37,9 фоиз), Юнусобод – 17 фоиз (39,8 фоиз).


Уй-жойнинг инвестицион даромадлилиги уй-жой нархлари йиллик ўзгаришидан олинадиган даромад ҳамда уларни ижарага беришдан келадиган йиллик даромад йиғиндиси асосида ҳисобланган.
2024 йил февралда пойтахтда уй-жой ва ижара нархлари нисбатан юқори бўлган ҳудуд — Шайхонтоҳур туманида уй-жой нархлари кўтарилиши ҳисобига кўрилиши мумкин бўлган фойда ўртача 35,8 фоизни ташкил этган бўлса, октябр ойида ушбу кўрсаткич 5,5 фоизгача тушди. Шунингдек, октябрда уй-жой нархлари ўзгаришидан олинадиган ўртача даромад Миробод (23,2 фоиздан 1,9 фоизга) ва Яккасарой (16,1 фоиздан 3,5 фоизга) туманларида сезиларли даражада пасайган.
Мирзо Улуғбек ва Учтепа туманларида уй-жой нархларининг ўсишдан деярли тўхташи ёки бир оз арзонлашиши натижасида октябрь ойида мазкур ҳудудларда уй-жой нархлари ўзгаришидан олинадиган ўртача даромадлилик мос равишда -2,6 фоиз ва -2,4 фоизни ташкил этган (февраль ойида 24,6 фоиз ва 15 фоиз). 
2024 йил октябрда уй-жойлар ижарасидан олинадиган йиллик ўртача даромад Шайхонтоҳур туманида 10 фоиз (февралда 11,6 фоиз), Миробод туманида 9,8 фоиз (10,4 фоиз), Яккасарой туманида 9,5 фоизни (10,5 фоиз) ташкил этган. Ушбу кўрсаткич ижара нархлари нисбатан арзонроқ бўлган туманлар — Сергелида 9,3 фоиз (8,4 фоиз), Учтепада 9,7 фоиз (8,6 фоиз), Чилонзорда 9,3 фоиз (9,3 фоиз) ва Олмазорда 9,1 фоизни (9,4 фоиз) ташкил этган. Ушбу рақамлар ижарадан келадиган ўртача даромад ўсиши секинлашганидан далолат беради.
Даромадлилик даражаси бўйича 1 ва 2 хонали хонадонларнинг инвестицион жозибадорлиги юқори ҳисобланади. 2024 йил феврал ойида 1 ва 2 хонали хонадонларга йўналтирилган инвестициялар даромадлилиги мос равишда 35,6 фоиз ва 30,8 фоизни ташкил этган бўлса, октябр ойида ушбу кўрсаткичлар 16,7 фоиз ва 12,2 фоизга тушди. Мазкур даврда 3 ва 4 хонали хонадонлар учун ҳам даромадлилик кўрсаткичи сезиларли даражада тушган (мос равишда 10,1 фоиз (февралда 33 фоиз) ва 9,9 фоиз (30,3 фоиз).

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

🥳BABY ERKATOY bolalar o’yingohiga marhamat‼️

👼Galaosiyo shahri markazida Baby bolalar ko’ngilochar dam olish o’yingohi borligini bilarmidingiz..?Unda bilib oling, bu erda …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan