Термизда чет эл фуқаросининг 6 минг долларини
ўзлаштирмоқчи бўлган шахс ушланди

Термиз шаҳрида савдо соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари Э.З. чет эл фуқаросининг ишончига кириб, танишларининг имкониятлари орқали унга Ўзбекистонда доимий яшаш гувоҳномасини расмийлаштириб бериш эвазига 7000 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Э.З. сўралган пулдан 6000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Манбаа: uzauz

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

БЕМОРЛАР ФИКРИ: “ТИББИЁТДАГИ ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР УЧУН ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА МИНГ РАҲМАТ”

Бемор сифатида Мақсад ая 2025 йилнинг 22 апрел санасида Бухоро туман тиббиёт бирлашмасининг хирургия-жаррохлик бўлимига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan