
Павел Дуров Парижнинг Ле Бурже аэропортида қўлга олинди. У 20 йилга қамалиши мумкин.
Бу ҳақда ТФ1 телеканали хабар берди.
Хабарга кўра, Дуров француз ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик қилмагани сабабли унга ҳибсга олиш ордери берилган.
Ҳозирги вақтда Дуровнинг Франция ҳудудидаги кўчмас мулкларида тинтув ишлари олиб борилмоқда.