Сурхондарёда йигит ўз опасини «йигитлар билан муносабатда бўлгани» учун ўлдирди

Сурхондарё вилояти Музработ туманида 16 ёшли йигит ўз опасини «йигитлар билан муносабатда бўлгани» учун ўлдирди. У қўлга олиниб, ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.

11 август куни Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида қотиллик содир этилди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га.

18 ёшли қиз Ф.Ж. таёқ ва металл буюм билан олинган тан жароҳати оқибатида вафот этган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, қизга унинг укаси, 16 ёшли А.Ж. ҳужум қилган, чунки унинг опаси «йигитлар билан муносабатда бўлган».

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

манбаа:ГазетаУз

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

Ички ишлар вазири ўзгарди(видео)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan