Сирдарёда йўловчи автобуси ва юк машинаси тўқнашиб кетди

Сирдарё вилоятида юк автомобили ва йўловчи ташувчи автобус иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 28 июнь куни соат 12:30 ларда Сирдарё тумани Зиёкор МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 83-кмда содир бўлган.

Аниқлик киритилишича, «ISUZU» русумли юк автомобили Термиз-Тошкент йўналишида йўлнинг ўнг томон қисмида йўловчиларни тушириш учун тўхтаб турган (14 нафар йўловчиси бўлган) «ISUZU» русумли йўловчи автобусининг орқа қисмидан келиб урган.

Оқибатда автобус салонида бўлган 1 нафар йўловчи жароҳат олиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

«Ҳозирда Сирдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

Ички ишлар вазири ўзгарди(видео)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan