Самарқандда Labo ҳайдовчиси велосипедда кетаётган болани уриб юборди

Вояга етмаган бола олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган.

Жорий йилнинг 23 июль куни соат 14:00 атрофида Самарқанд вилояти “Саховат” МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Оқибатда велосипедчи тан жароҳатлари билан шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган. Олиб борилган муолажаларга қарамасдан у шифохонада вафот этган.

“Йўлда тўсатдан олдимдан велосипед минаётган болакай чиқиб қолди. Мен уни кўрмай қолдим. Ҳайдовчилар ва велосипедчилардан эҳтиёт бўлишларини сўрайман. Мен қилган ишимдан афсусдаман. Бу бошқа такрорланмайди”, – дейди ҳайдовчи.

Ҳозирда Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармаси тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

Ички ишлар вазири ўзгарди(видео)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan