РОМИТАНЛИК ФЕРМЕРЛАР РЕЖАНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРИШДИ…

Терим жараёнини уюшқоқлик билан ташкил қилган Ромитанлик ғаллакорлар, 27 июнь куни давлатга 19 минг тоннадан ортиқ дон топшириб, шартномавий режани 100,2 фоизга бажардилар.

Туманда ўрим-йиғимга алоҳида ҳозирлик кўрилиб, барча юмушлар уюшқоқлик билан ташкил этилди. Мавжуд ғалла майдонлари мавсумга пухта тайёрланиб, 24 та отрядлар ташкил этилиб, отрядларга 24 та юқори унумли дон ўриш комбайнлари, 72 та дон ташиш юк автомобиллари, шунингдек, 3 та кўчма устахоналар ҳамда 5 та ёқилғи тарқатиш агрегатлари бириктирилди.
73 ёшни қарши олган, шижоатли “Достон” фермер хўжалиги раҳбари Зулпия Атоева ҳам биринчилардан бўлиб ғалла сотиш режасини бажарганлардан. Ҳаракатдаги аёл ҳеч қачон қаримайди. Изланишлари ёшлик ҳадя этади. Кўптармоқли фермер фаолиятини кенгроқ ёритиш ва режани бажарганликлари билан табриклаш учун Халқаро тоифадаги мутсақил эко-журналист, каналимиз мухбири Учқун Турсунов Ромитан туманига йўл олди ва кўрсатув тайёрлади. Марҳамат томоша қилинг!!!

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

ЗАФАР МУБОРАК, РОМИТАНЛИК ҒАЛЛАКОРЛАР‼️

🟢РОМИТАНЛИК ҒАЛЛАКОРЛАР ДАВЛАТГА ДОН ТОПШИРИШ РЕЖАСИНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРДИ Ромитан туманида 2025 йил ҳосили учун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan