РАҚОБАТ ВА РЕКЛАМА АСЛИДА ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК..? МУРОЖААТ ЮЗАСИДАН ЖУРНАЛИСТИК ЎРГАНИШ.

РЕКЛАМА АСЛИДА ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК… БУ ҲАҚИДА БИЛАМИЗМИ..?

Жорий йилнинг 11 июль куни расмий Оммавий ахборот воситаси world7.uz веб сайтининг телеграм канали орқали қуйидагича мақола эълон қилинган эди. Обуначиларнинг юборган маълумотлари асосида тайёрланган ушбу материалда фейсбука платформасидаги реклама ҳақида ушбу фикрлар ёзилган:

https://t.me/world7uznews/1285

“Қачондан бери реклама қилишда бошқа рақобатчиларни камситиш, обрўсизлантириш ва камида аниқ исбот далилларсиз “жазолаш”, “ҳукм чиқариш” каби тамойиллар билан ўз монополлигини ўрнатишмоқчи. Ушбу видеоролик рекламасида бошдан оёқ рақобат тўғрисидаги, реклама тўғрисидаги ва шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунларга хилоф равишда ишлар қалашиб ётибди. Жумладан, кайсидир МЧЖнинг ҳужжатини яққол экранга кўрсатиб уни ёмонлаш ва унга ҳукм ўқиш наздида ўзларини гўёки зўр деб кўрсатишмоқда, қолаверса гапираётган рекламадаги шахс атайин бошқа янги иш бошловчи тадбиркорларга яъни қурувчиларга ишонмасликка очиқ даъват қилган ва рекламасини бошқаларнинг обрўсизлантирилишидан фойдаланган ҳолда тайёрланган.
Ундай бўлса Ўзбекистонда фақат шу рекламадаги қурилиш ташкилоти бор холос, бошқаларга ишонч йўқ, тажрибасиз ва улардан харид қилманглар дегани экан.
Илтимос, ушбу ҳолатни хизмат текшируви асосида ўрганиб тегишли қонуний чора кўриб, бу ҳақда кенг жамоатчиликни хабардор қилишингизни илтимос қилиб сўраймиз!”

Шундан сўнг, ушбу тайёрланган рекламага ойдинлик киритиш мақсадида юқоридаги реклама тегишли бўлган қурилиш компания раҳбари билан боғландик ва бу видеоматериал реклама ролик ҳақида сўрганимизда, бу ҳақда хабарлари йўқлиги ва тез орада маркетинг бўлими масъули биз билан боғланиб тўлиқроқ маълумот тақдим этишларини таъкидлашди. Айтилганидек, маркетинг бўйича масъул ходим бизга боғланиб, ҳақиқатдан ушбу реклама рақобат борасида нотўғри талқин қилинган мазмунда тайёрланганлигини, асосий ишни бажарувчи SMM хизмати ходимлари Тошкент шахридан эканлиги ва роликда чиққан сўзловчи ҳам айнан улар ёзиб берган матнни ўқиб берганлигини, раҳбариятни хабардор қилмаган ҳолда ижтимоий тармоққа жойланганлигини тушунтириб ўтишди. Шунингдек, қўшимча расмий ахборот тақдим этилишини ҳам маълум қилишди.

Шу ўринда барча тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний ва юридик шахсларга яна бир карра соғлом ва холис рақобат асосида реклама тайёрланишда ўта эҳтиёткор, қонунчиликдан хабардор бўлибгина иш тутишларини эслатиб ўтмоқчимиз!

world7.uz расмий ОАВ журналисти Учқун Турсунов

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

Ички ишлар вазири ўзгарди(видео)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan