Хабарингиз бор, бугун бир неча соат илгари Мустақил журналист Учқун Турсунов томонидан Бухоро шаҳридаги Зулфия кўчаси Туркистон ресторан рўпарасидаги чуқурлиги 4-5 метр бўлган, қайноқ сув оқиб турган очиқ канализация тизими бўйича видеолавҳа эълон қилинган эди. Журналистнинг саъйи ҳаракати билан Сув таъминот корхонаси матбуот котиби Дамир Шарипов ва 35-сон Бунёдкор МФЙ раиси Илҳом Саломов билан боғланган ҳолда ушбу муаммо бартараф этилди. Люк қопқоғини ўғирлаб кетган шахсни аниқлаш ва қонун устиворлигини таъминлаш бўйича Бунёдкор МФЙ ҳудуди участка нозири Аваз Ганжиев томонидан суриштирув ҳаракатлари бошланди.
Илтимос, ён атрофимизга бефарқ бўлмайлик!!!
БУХОРО ШАҲАР 35-СОН БУНЁДКОР МФЙ МЕДИА ПАВЛИОНИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ