ПРОГРЕССИВ ПОТРАНАЖ МОДУЛИ: Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси тажрибасида.

Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Соли Ёдгоров ОШП айни ушбу йўналишда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Олиб борилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, патронаж дастурлари ота-оналик кўникмаларига ижобий таъсир кўрсатади, ота-оналар ва фарзанларнинг саломатлиги ҳамда фаровонлигини яхшилайди.

Интеграциялашган оилавий хизматлар тўплами трансформацион модель бўлиб, оилага кўрсатиладиган хизматларни тақдим этиш бўйича катта салоҳиятга эга. Соғлиқни сақлаш тизими шаҳар ва қишлоқ жойларида, шу жумладан олис ҳудудларда оилалар, ҳомиладор аёллар ва ёш болалар билан мулоқот қилиш учун катта имкониятларга эга.

Патронаж дастурлари индивидуал ёрдамни таъминлашда, муҳтож оилаларга ва жамоаларга тўғридан-тўғри ёрдам кўрсатишда, ота-оналар ва парваришловчиларни қўллаб-қувватлашда, ҳамда уларнинг ёш болалари учун энг яхши шароитларни яратишда ҳал қилувчи ва муҳим аҳамиятга эга.

PR-жамоатчилик билан алоқалар мутахассиси Учқун Турсунов томонидан тайёрланди.

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

Асосий мақсад аҳоли саломатлиги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ташаббуси билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Бухоро вилоят …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan