Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади.

30–65 ёшдаги аёллар 2 йилда бир марта бирламчи текширувдан ўтказилади. Онкологик касаллик аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш харажатлари бюджет ҳисобидан молиялаштирилади. Бу ҳақда президент қарори қабул қилинди.

22 ноябрда “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси (рўйхати) шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.

Маълум қилинишича, ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик ситологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.

Шунингдек, 30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади. Скрининг натижасида онкологик касалликка чалингани аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

2025 йил 1 январдан бошлаб:

– онконазорат хоналари учун акушер-гинеколог шифокор ҳамда мобил ва стационар маммографлар ишини 2 та сменада ташкил этиш учун рентген-лаборантлар штатлари жорий этилади;

– Маммография тасвирини ўқиш маркази ташкил этилади;

– одам папиллома вируси диагностикаси учун қўлланадиган тест тизимлари сифатини назорат қилиш бўйича референс-лаборатория фаолияти йўлга қўйилади;

– бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скринингига нодавлат тиббиёт ташкилотлари жалб қилинади.

2025 йил 1 майгача бачадон бўйни саратони скрининги ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиб бориш ва скрининг дастурига киритилган аёллар билан қайта алоқа қилиш тизими жорий этилади.

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

Buxoro viloyati Favqulodda vaziyatlar boshqarmasiga yangi boshliq tayinlandi

O‘zbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirining tegishli buyrug‘i bilan polkovnik Ayubov Shukurllo Hamroyevich Buxoro viloyati Favqulodda …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan