ОИТС – умр тугади дегани эмас, ДАВОЛАНИБ ТУРИШ КЕРАК…

Одамда ОИВ инфекцияси бор-йўқлигини текшириш мамлакатимизда қонун орқали белгилаб қўйилган ва ихтиёрий равишда амалга оширилади. Шу ўринда эслатамиз, касаллик асосан 3 хил йўл билан юқади: қон орқали, жинсий ва онадан болага. Қон орқали тери ва шиллиқ қаватнинг шикастланиши орқали юқадиган жараённи ўз ичига олади.

Дейлик, гиёҳванд воситаларни томир орқали олувчилар, баданларига татуировка чиздиришга қизиқадиганлар, косметологик ёки бошқа хизматлардан фойдаланувчилар стерилланмаган асбоблар орқали инфекцияни бевосита парентерал йўл билан юқтириб олишлари мумкин. Иккинчиси — касалликнинг жинсий йўл билан юқиши. Таъкидлаш жоизки, жинсий йўл билан юқиш фақат ОИВ инфекциясига хос эмас. 30 дан ортиқ бошқа касалликлар ҳам жинсий йўл билан юқиши мумкин. Учинчи йўл — вертикал, яъни касалликнинг онадан болага юқиши.
БУХОРО ВИЛОЯТ ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШИШ МАРКАЗИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

Транспорт назорати инспекциясида ПРЕСС ТУР.

2025 йил январь-ноябрь ойида давлат дастурига киритилган йўл қурилиш объектларида жами 55 та ва тадбиркорлик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan