Одам савдоси жинояти ва мазкур тоифадагижиноятлар учун тайинланадиган жазо турлари

Ўзбекистон Республикасида энг олий қадриятинсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа табиий ҳуқуқлари бўлиб, уларнитаъминлаш Конституция билан кафолатланади.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси “Одам савдоси деб номланиб, мазкур моддадаушбу тоифадаги жиноятнинг содир этиш  усули, турлари ва бу жиноятлар учун тайинланадиганжазолар қайд этилган. 

Одам савдоси бу – одамни олиш-сотиш, ёхудодамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилишдаифодаланади. Мазкур ҳаракатларнинг содир этилиши жиноий оқибат юз берган-бермаганидан қатъий назар жиноят тугалланган деб топилади ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхудодамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилишдаифодаланган қилмишларни содир этганлик учунжиноий жавобгарлик юзага келади. 

Одам савдоси жинояти миллат, давлат ва чегаратанламайди. Ушбу жиноят бир давлатнинг ҳудудидабошланиб, унинг оқибатлари бошқа давлатларнингҳудудида юз бериши мумкин.

Олди-сотди тариқасидаги одам савдосиодамнинг бир шахс томонидан бошқасига пул, бошқа моддий қимматликлар (мулк), мулкийхарактердаги хизматлар, мулкий ёки пул шаклидагиқарздан воз кечиш ва ҳ.к.лар сифатидаги ҳақэвазига берилиши тўғрисида ёзма ёки оғзаки битимтузилишини назарда тутади. Бундай кўринишдагиодам савдосида одам қандай мақсадларда сотиболинганлиги (сотилганлиги) ҳуқуқий аҳамият касбэтмайди. 

Шахс одамни унинг эвазига ҳақ олинганидансўнг топшириш шарти билан сотишга ваъда бериб, бироқ азалдан унинг қасди моддийқимматликларни эгаллашга қаратилган ва ундабитим шартларини бажариш нияти бўлмаганҳолларда унинг ҳаракатлари фирибгарликтаркибини ташкил этади, олувчининг ҳаракатлариэса сотиб олиш тариқасидаги одам савдосигасуиқасд сифатида баҳоланади.

Одам меҳнати ва хизматларидан меҳнат, фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ(масалан, қурилиш ёки маиший пудрат, ҳақ эвазигахизмат кўрсатиш, йўловчи ва юк ташиш, транспорт экспедицияси ва ҳ.к. шартномалар бўйича) фойдаланилган барча ҳолларда одам эксплуатацияси мавжуд бўлмайди. Бундай ҳуқуқиймуносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларнибажармаслик билан боғлиқ низолар фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида ҳал этилади.

Одамни эксплуатация қилиш бошқа шахсларфоҳишабозлигидан фойдаланиш ёки бошқакўринишдаги шаҳвоний эксплуатацияни, мажбуриймеҳнат ёки хизматлар, қуллик ёки қулликка ўхшашодатлар, эрксизлик ҳолати ёки одам аъзолари ёкитўқималари олинишини англатади. 

Фоҳишабозликдан фойдаланиш деганда, одамдан унинг ҳақ эвазига номуайян доирадагижинсий шериклар билан шаҳвоний муносабатларгакиришишидан муттасил фойдаланиш тушунилади. 

Бошқа кўринишдаги шаҳвоний эксплуатация деганда, одамнинг ундан порнографик тасвирлартайёрлаш, бузуқ ҳаракатлар содир этиш ва ҳ.к. мақсадларда фойдаланиш учун берилишитушунилади. 

Мажбурий меҳнат бирон-бир жазони қўллашбилан таҳдид қилиш орқали иш бажаришгамажбурлашни англатади. Ҳарбий ёки муқобилхизмат тўғрисидаги қонунлар асосида, фавқулоддаҳолат юз берган шароитларда, суднинг қонунийкучга кирган ҳукмига биноан, қонунда назардатутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозимбўлган ишлар мажбурий меҳнат дебҳисобланмайди.

Қуллик – ўзига нисбатан мулк ҳуқуқига хосайрим ёки барча ҳуқуқлар амалга оширилаётганшахс аҳволи ёки ҳолатини англатади.

Эрксизлик ҳолати – шахснинг муайян омиллармажмуи таъсири остида ўз эркига хилоф равишдаҳар қандай иш ёки хизматни бажаришга мажбурбўлганлигини англатади.

Ёллаш деганда эксплуатация қилиш мақсадидаодамни бирор бир фаолият билан шуғулланишгажалб этишга қаратилган фаолият (эксплуатация объектини қидириш, тўплаш, у билан музокараюритиш ва ҳ.к) тушунилади;

ташиш – шахсни олиш-сотиш битимитузиладиган (ижро этиладиган), бошқа шахсгатопшириладиган жойга ёки ундан эксплуатация мақсадида фойдаланиладиган жойга етказиб бериш(транспортда ташиш)ни англатади. Бунда етказиббериладиган шахс одам савдосини амалга оширишучун мўлжалланганлиги ташувчига олдинданмаълум бўлиши лозим.

Учқун Рўзиев,

Бухоро вилоят судининг раиси

Зариф Шеров ва Шухрат Тўхтаев,

Бухоро вилоят суди, жиноят ишлари бўйичасудлов ҳайъати судьялари

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

Buxoro viloyati Favqulodda vaziyatlar boshqarmasiga yangi boshliq tayinlandi

O‘zbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirining tegishli buyrug‘i bilan polkovnik Ayubov Shukurllo Hamroyevich Buxoro viloyati Favqulodda …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan