Стокҳолм филармониясида Швеция қироли Карл XVI Густав тиббиёт, физика, кимё, адабиёт ва иқтисодиёт бўйича 11 нафар Нобел лауреатига диплом ҳамда олтин медалларни топширди.

Стокҳолм филармониясида Швеция қироли Карл XVI Густав тиббиёт, физика, кимё, адабиёт ва иқтисодиёт бўйича 11 нафар Нобел лауреатига диплом ҳамда олтин медалларни топширди.
Нобел мукофоти совриндорлари тақдирланди — фотосуратлар
Стокҳолм филармониясида Швеция қироли Карл XVI Густав тиббиёт, физика, кимё, адабиёт ва иқтисодиёт бўйича 11 нафар Нобел лауреатига диплом ҳамда олтин медалларни топширди.

Фото: Reuters
Жорий йилда мукофот пули 11 миллион швед кронасини (1 миллион долларга яқин) ташкил этди. Тантанали маросим ҳар йилгидек Алфред Нобел вафот этган кун муносабати билан 10 декабр куни ташкиллаштирилди.
Нобел мукофотининг 2024 йилги соҳиблари:

Фото: EPA
Тиббиёт бўйича — америкалик олимлар Виктор Амброс ва Гери Равкан (микроРНКни кашф қилгани учун);

Фото: Reuters

Фото: EPA
Физика бўйича — америкалик Жон Ҳопфилд ҳамда британия-канадалик Жеффри Ҳинтон (сунъий нейрон тармоқлари ёрдамида Мачине Леарнинғнинг асосини ташкил этувчи фундаментал кашфиётлар ва ихтиролар учун);

Фото: EPA

Фото: EPA
Кимё бўйича — Девид Бейкер, Демис Хассабис ва Жон Жампер (оқсилнинг уч ўлчамли тузилиши прогнози» ва «оқсилнинг компютер дизайни учун);

Фото: Reuters
Адабиёт бўйича — Жанубий кореялик ёзувчи Ҳан Кангга (тарихий жароҳатларга қарши курашадиган ва инсон ҳаётининг нозиклигини очиб берадиган таъсирли шеърий насри учун);

Тинчлик учун — Nihon Hidankyo ташкилотига (Ҳиросима ва Нагасакидаги атом бомбасидан омон қолганларни бирлаштиргани учун);
Иқтисодиёт бўйича — Дарон Ажемўғли, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонга (институтларнинг шаклланиш жараёнлари ва уларнинг иқтисодий фаровонликка таъсирини тадқиқ қилгани учун).

Фото: EPA
Нобел мукофотини биринчи топшириш маросими 1901 йил 10 декабрда ўтказилган. Шундан буён 1000 га яқин киши ва ташкилотлар унинг лауреатига айланган.

Тақдирлаш маросимидан кейин меҳмонлар анънавий равишда байрам банкетига, сўнг Нобел балига йўл олди.
