Наманганда мактаб директори хизмат хонасини қиморхонага айлантирди

ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейдда директор хонасида шериклари билан қимор ўйнаб ўтиргани аниқланган. У ишдан бўшатилган.

Маълум қилинишича, 17 декабр куни Чортоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейдда мактаб директори ўз хизмат хонасида шериклари билан қимор ўйнаб ўтиргани аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузгани учун мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббусига кўра бир томонлама бекор қилинган.
Шунингдек, вилоят ва туман масъуллари иштирокида мактабда муҳокама йиғилиши ўтказилиб, директор томонидан содир этилган ҳолат танқид остига олинган.
Олдинроқ Самарқандда мактабда қарта ўйнаган директор ишдан олинганди.

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

🥳BABY ERKATOY bolalar o’yingohiga marhamat‼️

👼Galaosiyo shahri markazida Baby bolalar ko’ngilochar dam olish o’yingohi borligini bilarmidingiz..?Unda bilib oling, bu erda …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan