Музаффар Комилов Халқаро ислом академияси ректори этиб тайинланди

У сўнгги икки йил давомида президент маслаҳатчиси лавозимида эди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Музаффар Комилов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан 4 декабр куни Музаффар Комилов Ўзбекистон президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган эди.

Музаффар Комилов илгари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бошқарма бошлиғи, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетларида проректор лавозимларида фаолият юритган. 2018 йил 18 апрелда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. 2022 йил февралида Шоазим Миноваров ўрнига Ўзбекистон президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўтганди.
Маълум қилинишича, Уйғун Ғафуров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимидан озод этилган.

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

🥳BABY ERKATOY bolalar o’yingohiga marhamat‼️

👼Galaosiyo shahri markazida Baby bolalar ko’ngilochar dam olish o’yingohi borligini bilarmidingiz..?Unda bilib oling, bu erda …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan