
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лазизбек Мулложонов «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
Ҳамюртимиз -92 кг вазн тоифасидаги рақиби бразилиялик Кено Машадога қарши рингга кўтарилди. Қийин кечган баҳснинг биринчи раундда 3:2, иккинчи раундда 4:1 ва учинчи раундда 5:0 ҳисоби қайд этилди ва Лазизбек кейинг босқичга йўл олди.