Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво бироз булутли бўлади, 25-26 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 27 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 ноябрда кечаси -3…+2, кундузи +7…+12, 26-27 ноябрда кечаси -1…+4, кундузи +7…+12 даража бўлади.

Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 25-26 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 27 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 ноябрда кечаси -3…+2, кундузи +10…+15, 26-27 ноябрда кечаси -1…+4, кундузи +10…+15 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 ноябрда кечаси 0…+5, кундузи +13…+18, 26 ноябрда кечаси +2…+7, кундузи +15…+20, 27 ноябрда кечаси +2…+7, кундузи +17…+22; Навоий вилоятининг шимолида 25 ноябрда кечаси -3…+2, кундузи +7…+12, 26-27 ноябрда кечаси -1…+4, кундузи +7…+12 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 ноябрда 0…+5, кундузи +12…+17, 26-27 ноябрда кечаси +2…+7, кундузи +15…+20 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5…+10, кундузи 25 ноябрда +15…+20, 26-27 ноябрда +17…+22 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 ноябрда кечаси 0…+5, кундузи +10…+15, 26-27 ноябрда кечаси +2…+7, кундузи +10…+15 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +7…+12 даража бўлади.

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

🥳BABY ERKATOY bolalar o’yingohiga marhamat‼️

👼Galaosiyo shahri markazida Baby bolalar ko’ngilochar dam olish o’yingohi borligini bilarmidingiz..?Unda bilib oling, bu erda …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan