Исроилда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларга яна бир бор тезкор эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди.

'Исроилда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Исроил давлатида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат йўллади. 

Ҳозирги вақтдаги интенсив ракета отишмалари муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси Ўзбекистон фуқароларидан яна бир бор тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилади:

1. Ракета ҳужумлари пайтида тезлик  билан бомба бошпаналарига киринг.

2. Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилинг.

3. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.

Агар сизга шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилинг:

• Фавқулодда ёрдам телефонлари :  

03-672-2466  

03-672-2371  

03-758-5075  

03-758-5076

• Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:  

054 485 1397

• Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

Ички ишлар вазири ўзгарди(видео)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan