05.09.2024 04:18 0 53
Фото: Gobierno de Castilla-La Mancha
Португалиянинг Лиссабон университети палеонтологлари Испаниянинг Куэнка шаҳри яқинидаги Ло-Уэко манзилида зауропод-динозаврларнинг янги турини топишди.
Қадимий калтакесак кунказавр (Qunkasaura pintiquiniestra) деб номланди.
Communications Biology журнали ёзишича, кунказаврлар бўйни ва думи узун тўрт оёқли ўтхўр динозаврлар (зауроподлар)га мансуб. Ўз навбатида, кунказаврлар зауроподларнинг титанозаврлар турига кириши эслатиб ўтилган.

Кунказаврлар бўр даврида — 73-75 млн йиллар аввал яшаган, Пиреней яриморолида кенг тарқалган. Топилган суяклар динозаврнинг бўйи беш метрдан ошганлигини кўрсатмоқда.
Яқинда немис палеонтологлари қирғиз ҳамкасблари билан биргаликда Қирғизистонда янги турдаги динозавр қолдиқларини топиб, унга Алпқорақуш дея ном беришганди.