Илк маротаба бухоролик ўзбек хонандаси Дубайда ўз қўшиғига клип суратга олмоқда.

Собиқ “Саратон” гуруҳининг ёш вакили саналган, бугунги кунда эса 2 нафар фарзанднинг отаси хонанда ва бастакор Рахим Хўжаев (Рахим Рауфий) янги ижод намунаси қўшиғига клипни Дубай шахрида суратга олишни режа килганлиги фейсбук тармоғида маълум бўлди.

Хусусан, у аввалига Бухоро шахрининг Минораи Калон тарихий мажмуасида клипмейкер билан “клипимни қаерда олсам бўлади” деган савол билан мухлислардан саволга жавоб сўраган холда, қўлини бир силкитиши орқали дархол Дубайнинг баланд бинолари олдида пайдо бўлиб қолган.

Хонанданинг отаси Рауф Хўжаев хам кўп йиллар давомида маданият ва санъат сохасида ишлаб ижод килган. Айни дамда унинг касбини фарзанди Рахим Хўжаев давом эттирмоқда, у хонандалик ва бастакорликдан ташкари скрипка созида хам куйлар чалади. Асосан эстрада йўналишида ижод килаётган ижодкор Бухоро шахар хокими Жамол Носировга хам яқин ижодкор саналади, у хамиша эътиборда.

Собиқ Маданият вазири ўринбосари бўлган Бухоро шахрининг амалдаги хокими Жамол Носиров санъат ахли билан илиқ муносабатда эканлиги билан эътироф этилади. Дубайда клип суратга олаётган хонанда илк ижодий иш куни якунга етганини ўзининг историялар лентасида маълум қилган.

Ўз имижи ва кийинишдаги кўринишларини хамиша ўзгартириб юрадиган хонанда Рахим Хўжаев, бундан аввалги клипларини асосан Бухоронинг тарихий обидалари, Ўзбекистоннинг тоғ ва табиат қўйнида, замоанвий савдо мажмуалари фонида суратга олган. Бу гал эса, у Бухоролик санъаткорлар орасидан биринчи бўлиб БААларининг Дубай шахрини ўз қўшиғига клип объекти сифатида танлади.

Ишда, оилада ва тўй хизматларида хаттоки ушбу юмушлардан ортиб клип суратга олиш ишларига хам улгураётган санъаткор Рахим Хўжаев сўнгги вактларда толиққандек кўринган эди, бунинг сабаби борасида сўраганимизда у шунчаки “ижодий толиқиш” деб қисқа қилиб жавоб берган эди холос. Бироқ санъаткорнинг яна бир қўшимча хоббиси, овоз ёзиш студиясида кўпчилик созандаларни тўплаб эркин ижодлар ҳам килиб туради, толиқиш балки шундандир, яъни тўхтовсиз елиб югуришлар… Бу хақда санъаткорнинг ўзидан Дубай ижодий сафаридан қайтгач билиб оламиз. Хозирча эса хонанда ва бастакор Раҳим Хўжаевга соғ омон сафардан қайтишига тилкадошмиз!

Мақола муаллифи: PR-жамоатчилик билан алоқалар мутахассиси, мустақил журналист блогер Учқун Турсунов

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

Ички ишлар вазири ўзгарди(видео)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan