🟢РОМИТАНЛИК ҒАЛЛАКОРЛАР ДАВЛАТГА ДОН ТОПШИРИШ РЕЖАСИНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРДИ
Ромитан туманида 2025 йил ҳосили учун 365 та фермер хўжаликлари томонидан 6414 гектар майдонда бошоқли дон экинлари парваришланиб, давлатга 16 минг 386 тонна ғалла топширишни режалаштирган. Бундан ташқари 3 минг 18 тонна сара дон топшириш ишлари амалга оширилмоқда.
Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли олиб борилиши, ғаллани қисқа муддатда йиғиб олиш мақсадида тегишли отрядлар тузилиб, зарур техникалар билан таъминланиши ўз самарасини берди.
Терим жараёнини уюшқоқлик билан ташкил қилган Ромитанлик ғаллакорлар бугун, 27 июнь куни давлатга 19 минг тоннадан ортиқ дон топшириб, шартномавий режани 100,2 фоизга бажардилар.
Туманимизда ўрим-йиғимга алоҳида ҳозирлик кўрилиб, барча юмушлар уюшқоқлик билан ташкил этилди. Мавжуд ғалла майдонлари мавсумга пухта тайёрланиб, 24 та отрядлар ташкил этилиб, отрядларга 24 та юқори унумли дон ўриш комбайнлари, 72 та дон ташиш юк автомобиллари, шунингдек, 3 та кўчма устахоналар ҳамда 5 та ёқилғи тарқатиш агрегатлари бириктирилди.
Тумандаги “Халқобод”, “Челонғу”, “Қўрғон”, “Нурафшон”, “Янгиобод” ҳудудларидаги фермер хўжаликлари 65-75 центнердан буғдой ўриб, юқори ҳосилдорликка эришдилар. Хусусан, “Халқобод Файз замини”, “Саида”, “Шерзод”, “Ҳайдар ота”, “Файз”, “Тонг”, “Сардор 2018” фермер хўжаликларида 75-80 центнердан ҳосил олинди.
Экинлар замонавий технологиялар асосида парвариш қилиниши самарасида майса тупларида бошоқлар бўлиқлиги таъминланиб, кутилган ҳосил етиштирилди.
Ҳосилни ривожланишида тажрибали миришкорлар маслаҳати асосида иш юритилгани, сувдан тежаб, оқилона фойдаланилгани ва маҳаллий, минерал ўғитлар билан ўз вақтида озиқлантирилиб, замонавий технологиялар асосида парваришлангани ютуқлар омили бўлди.
Rasmiy veb sayt: www.world7.uz
Murojaat yo’llash: @world7uz
Reklama: +998906359231
Rasmiy OAVga a’zo bo’ling!
Rasmiy elektron OAV rahbari Asal Bahriddinova
👉https://t.me/world7uznews