Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити бўлиб ўтади.
Бугун, 2 апрел куни Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен мазкур саммитда иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.
Юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг, Европа комиссияси Президенти ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.
Boshqa yangilik
— ОИТС кўпроқ қандай йўллар орқали юқади? (видео)
— ОИТС 3 та йўл, жинсий, парентрал ва вертикал йўллар орқали бир одамдан иккинчи одамга …