Европа Иттифоқида туғилиш даражаси рекорд даражада пасайди

Ўтган йили минтақада 3,665 миллион чақалоқ туғилди, бу 1961 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир.

Европа Иттифоқида 2023 йилда рекорд даражада кам чақалоқ туғилди, деб ёзди Financial Times нашри Eurostat маълумотларига таяниб.
Статистика хизмати 4 миллион чақалоқ туғилишини башорат қилган эди, бироқ 3,665 миллион туғилди, бу маълумотлар йиғиш бошланган 1961 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир. Бу кўрсаткич 2022 йил даражасига нисбатан 5,5 фоизга камайди, бу ҳам бутун кузатишлар тарихидаги йиллик кўрсаткичларда энг жиддий пасайиш бўлди.
Нашрнинг қайд этишича, Европа Иттифоқида туғилишнинг энг юқори кўрсаткичи 1960 йилларнинг ўрталарига тўғри келган, ҳозир эса бу кўрсаткич кескин пасайган ва тахминан АҚШ билан бир хил даражада. FT қўшимча қиладики, туғилишнинг паст даражаси бюджетга юкламани оширади, чунки меҳнатга лаёқатли аҳоли сони камаяди, соғлиқни сақлаш ва пенсия харажатлари ошади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг демография бўйича ходими Гуаню Чжан сўзларига кўра, Европа Иттифоқи аҳолисининг фарзанд кўриш ёки кўрмаслик ҳақидаги қарорига «келажак ҳақидаги ноаниқлик, яшаш ва уй-жой нархининг ошиши, шунингдек, кўплаб глобал инқирозлар, жумладан, коронавирус пандемияси, иқлим ўзгариши ва геосиёсий кескинликлар таъсир қилиши мумкин».
Туғилишнинг пасайиш тенденцияси Греция, Италия, Испания, Полша, Финляндия ва Болтиқбўйи мамлакатларида кўпроқ кузатилган. У ерда сўнгги ўн йил ичида туғилиш даражаси камида 25 фоизга камайган.

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

Buxoro viloyati Favqulodda vaziyatlar boshqarmasiga yangi boshliq tayinlandi

O‘zbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirining tegishli buyrug‘i bilan polkovnik Ayubov Shukurllo Hamroyevich Buxoro viloyati Favqulodda …