Бўстонлиқ туманидаги Сурон ота тоғига бориб, йўлдан адашиб қолган беш нафар фуқаро ФВВ ходимлари томонидан қутқарилди.

Кеча, 23 декабр куни соат 12:24 да Тошкент вилояти ФВБ Бўстонлиқ тумани Ихтисослашган кўп тармоқли бошқармасига Қорамозор маҳалласи Чахчам қишлоғи ҳудудидаги Сурон ота тоғига беш нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашиб қолганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядидан бир гуруҳ қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб борган ва олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида фуқаролар соғ-саломат хавфсиз ҳудудга олиб тушилган.
ФВВ хабарида айтилишича, тан жароҳати олганлар йўқ.