Бухоро шаҳар туғруқ комплекси Респератор терапия

Оғир даражали нафас етишмовчилиги бўлган беморларга ресрератор даво ўтказиш зарур. Респератор терапея ҳажми индивидуал белгиланади.
Барча беморлар кунига камида 12-16 соат прон-позиция қулланилади.
Spo2<92% бўлган тақдирда бошида оксигенатрапия яьни юз ниқоби ёки бурун канюласи орқали 15 л\мин ҳажмда оксигенатерапия Spo2 96-98% гача кутарилгунча давом эттирилади

Оксигенатерапия самарасиз бўлган тақдирда юқори оқимли(30-60 л\мин ҳажимли) оксигенотерапияга ёки СРАР режимидаги 7-10 см сув уст. босимидаги ноинвазив ЎСВ (Pressure Support, S, S/T, BIPAP) га ўтилади;

Гипоксемия (SpO2 < 92%) сақланиб қолса, нафас
олиш тезлиги юқори бўлса (ёрдамчи мушакларнинг
қатнашуви, тез-тез чуқур нафас олиш ҳаракатлари
кузатилса), бемор кучсизланиб қолса, ҳушидан кета
бошласа, гемодинамикаси ностабил бўла бошласа,
босимнинг СРАР даражасидан 2 ва ундан кўпроқ см. сув
уст. дан тушиб кетиш ҳолатлари кузатилса беморга трахея
интубацияси ва инвазив ЎСВ ҳамда прон-позиция ўтказилади.

Юқори оқимли оксигенотерапия ёки ноинвазив ЎСВ
олаётган беморлар эндотрахеал интубация бажариш
кўникмасига эга тажрибали мутахассислар томонидан
доимий кузатувда бўлишлари шарт. Агар беморнинг
умумий аҳволи кескин ёмонлашса ёки қисқа вақт (1 соат)
давомида ўтказилган оксигенотерапия натижасида
яхшиланмаса зудлик билан трахея интубацияси
бажарилиши зарур.

Тавсия қилинади: ўткир гипоксемик нафас етишмовчилигининг кучайиб бораётганлигини, яъни
респиратор дистресс-синдромли бемор аҳволи стандарт
оксигенотерапия натижасида яхшиланмаётганлигини ўз
вақтида аниқлаб, қўшимча кислородли ўпка сунъий вентиляциясига ўтишга тайёр бўлиш керак.
Эндотрахеал интубацияни махсус ўргатилган тажрибали
мутахассис томонидан, ҳаво орқали инфекция юқтиришнинг
олдини олиш учун зарур бўлган эхтиёт чораларини кўрган
равишда бажариш тавсия қилинади. Интубацияни тоза
кислород билан 5 дақиқа давомида маска орқали
преоксигенация қилгандан сўнг, тезкор босқичли
индукцияни қўллаган ҳолда бажариш тавсия қилинади.

ЎСВда бўлган беморларда вентиляцияни кичик нафас
ҳажмларида (4-8 мл/кг вазнга) ва нафас олиш босимини
пастроқ (плато босими < 30 см H2O) ушлаган ҳолда
ўтказиш тавсия қилинади. Пермиссив гиперкапния
ҳолатига йўл қўйса бўлади. Нафас олиш марказининг
фаоллигини бошқариш ва нафас ҳажмининг кўзланган
кўрсаткичларига эришиш учун чуқур седацияга зарурият
туғилиши мумкин.

Бронхиал секрецияси кучли бўлган ёки балғамнинг
чиқиши қийинлашган беморларда нафас йўлларини
тозалаш усулларини кўриб чиқинг. Бу муолажалар қатъий
кўрсатмалар мавжуд бўлгандагина бажарилади.

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

Ички ишлар вазири ўзгарди(видео)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan