
Барча ерда бўлгани каби, Бухоро шаҳрининг Бунёдкор МФЙда ҳам Ўзбекистон Рсепубликаси Мустақиллигининг 32 йиллиги кенг миқёда нишонланди.


Шу куни МФЙнининг янги кад кўтарган биноси олдида ахоли учун концертлаштирилган маданий маърифий кеча ташкил этилди. Унда кесалар, хотин қизлар, махалла фаоллари, болажонлар иштирок этишди.

Шу куни барча уй бошкарувчилари кўрсатиб келинаётган жонбозликлари учун эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Илиқ фкирлар ва байрамона истаклар билдирилган тадбирда болажонлар шахмат шашка спорт мусобақалари ўтказилди.


Вилоят маданият ва туризм бошкармаси хонандалари томонидан йиғилганлар учун шўх куй қўшиқлар тақдим этилди. Байрам шодиёналари айни кезда хам давом этмоқда.
Учқун Турсунов Халқаро тофиадаги мустақил-журналист ҳуқуқшунос