БУХОРО ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ: ИПАКЧИЛИК ОШПда ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР…

Хар кандай тиббиёт маскани у ердаги тоза озодалиги ва яратилган қулай шароитлари билан кўзга ташланади. Жумладан Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига карашли Ипакчилик ОШПда хам худди шундай, қурилган бинонинг замонавий қад кўтаргани ва ундаги ташриф буюрувчилар учун яратилган қулай шароитлар юқоридаги фикримизнинг яққол исботидир.

Ўтган давр мобайнида тиббий техникалар янгиланди, бироқ мебел жихозлари ва айрим маиший техникалар маънан эскирганлиги кўзга ташланмоқда. Рахбариятнинг маълум қилишича яқин кунлар ичида ушбу масалалар хам ўз ечимини топади.

Яшил макон доирасида бинонинг атрофи тўлиқ кўкаламзорлаштирилган. Жумладан манзарали ва мевали дарахтларнинг экилиши бугун кўрк бағишлаб турмоқда.

Иссиқлик тизими ва тежамкор техникалар билан таъминланган маскан биносида ахоли учун хизмат кўрсатиб келмоқда. Бухоро туман тиббиёт бирлашмасининг нафақат ушбу Ипакчилик ОШПда қолаверса бошқа масканларида хам ана шундай қулай ва халқни ўйлаб қилинган шароитларни кўрасиз.

Мустақил Журналист-Блогер Учқун Турсунов билан энг сўнгги хабарлар, тадбирлар ва янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ахборот юбориш ва реклама хизмати учун: +998906352231

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

ХУШХАБАР‼️ БУХОРО ЯНА ТРЕНДДА: 3 НАФАР ЧАҚАЛОҚ СОҒЛОМ ДУНЁГА КЕЛТИРИЛДИ (видео)

Бухорода 3 нафар эгизак чақалоқ дунёга келди, дея хабар беради Бухоро вилоятидаги Халқаро тоифадаги мустақил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan