Учқун Турсунов Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар олий тоифали мутахассиси, PR-menejeri томонидан тайёрландиJanuary 24, 2024

Халқимизда иссиқ жон, касаллик бўлади ўтади кетади деган эътиборсизликка йўядиган ибора бор, аслида эса амалда бундай бўлмаслиги лозим. Яъни инсон йилда бир ёки икки маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтмоғи лозим. Халқ соғлигини ўйлаб, ана шундай тиббий кўриклардан яна бири Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-сон ОПда ташкил этилди.

Шу куни барча мутахассислар масканда хозир бўлишди. Қолаверса, айрим кела олмаган фуқароларнинг хонадонларига борилиб текширувлар амалга оширилди.

Аниқланган касалликлар бўйича тегишли тавсиялар берилди, ётиб даволанадиган беморлар рўйхатга олиниб марказга йўналтирилди.

Шу ерлик аҳоли билан мулоқот қилар экансиз чексиз мамнун эканлигини билдиришди. Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бу каби тиббий кўриклар режа бўйича ўтказилишда давом этилиши маълум қилинди.
PR-menejeri, Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар олий тоифали мутахассиси Учқун Турсунов томонидан тайёрланди.
Report content on this page
Yangiliklar World7.uz