Tasodifiy yangilik

Бухоро тумани ҳокими Ҳалимжон Салимович Сафаровнинг Бухоро туман тиббиёт бирлашмасидаги ташрифи

September 22, 2023

Бугун Бухоро туман хокими Халимжон Сафаров Бухоро туман ҳокимлиги ишчи гурухи билан биргаликда Бухоро туман тиббиёт бирлашмасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик тўғрисида ташрифи бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Ҳ. С. Сафаров ва Туман тиббиёт бирллашмаси бошлиғи тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори,PhD. К. К Сафаров билан биргаликда газ ўтказиш қисмлари ҳисоблагичлари кўздан кечирилди.

Куз-қиш мавсумида тайёргарлик бўйича тиббиёт бирлашмаси учун янги ўрнатилган марказлашган қозонхоналарнинг ҳолати ва уни қиш мавсумига бардошлилик даражасини тахлил қилиш мақсадида зарур мутахассисларни жалб қилиниши режалаштирилди.

Шунингдек тиббиёт бирлашмасидаги марказий касалхонанинг иситиш қабул ш тузилмалари бирма бир кўриб чиқилди.

Туман ҳокими ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ҳамкорликда марказий касалхона теварак атрофи ҳам кўздан кечирилди ва туман ҳокими Ҳ.Сафаров томонидан таклифлар берилди.

Туман ҳокими Ҳалимжон Сафаров ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Комилжон Сафаровлар билан биргаликда 2023 йил ҳамда 2024 йил куз-қиш мавсумини беталофот ўтказиш, қишда беморларга тиббий хизмат бўйича муаммоларни олдини олиш режалари тузилди.

Бухоро туман ҳокими ,туман тиббиёт бирллашмаси бошлиғи К. Сафаров билан биргаликда аҳоли ва беморлар томонидан тушган мурожаатлар бирма бир тахлил қилинди.

Тиббиёт сохасидаги мурожаатлар бирма бир тингланди ва ўрганилиб чиқилди.

Ижтимоий тармоқдаги негатив мақолалар тахлил қилинди. Мурожаатчилар томонидан берилган тушунмовчиликларга тўлиқ аниқлик киритилди ва ижобий ҳал қилинди.

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

Ички ишлар вазири ўзгарди(видео)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan